YouTube видео хизмати Европа Иттифоқи мамлакатларида интернет юкини камайтириш учун сайтда эълон қилинадиган видеолар сифатини туширишга қарор қилди, деб хабар берди Reuters.
Қайд этилишича, бу коронавирус карантини туфайли YouTube фойдаланувчилари сонининг ортиши билан ҳам боғлиқ.
Ички бозор масалалари бўйича Еврокомиссар Тьерри Бретон интернетга кириш билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун YouTube’га эгалик қилувчи Alphabet компаниясидан видео сифатини пасайтиришни сўраган эди.
Бретоннинг баҳолашига кўра, видеоконтент интернетда катта трафикни эгаллайди.
Қайд этилишича, Бретон Alphabet раҳбари Сундар Пичай ва YouTube раҳбари Сьюзен Войжицки билан суҳбатлашган. Шундан сўнг компания видеоларнинг сифати ёмонлашиши вақтинчалик чора эканлиги ҳақида баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Хубэй провинциясидан ташқари бошқа минтақаларида янги турдаги коронавирус билан касалланган 282 кишигина қолди. Мамлакатда ушбу вирусни юқтириб олган беморларнинг 87,9 фоизи соғайиб кетди. 20 март, жума куни, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди.
Изоҳ (0)