Фитнес-билагузуклар ва ақлли соатлар смартфон ҳамда симсиз қулоқчинларни ортда қолдириб, 8 мартда энг кўп совға қилинадиган технологик совғалар бўлди, дея маълум қилди РИА Новости.
«Халқаро хотин-қизлар кунига ҳадя этиладиган энг технологик совғалар ақлли аксессуарлар (32 фоиз) — фитнес-билагузуклар ва ақлли соатлар бўлди. Улардан кейинги ўринни смартфонлар (22 фоиз) ва симсиз қулоқчинлар (20 фоиз) ва робот-чангютгичлар эгалламоқда», — дейилади эркаклар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларида.
Сўровномада иштирок этган эркакларнинг ҳар бешинчиси, яъни 22 фоизи 8 мартга рафиқасига гаджет совға қилишни режалаштирмоқда.
Сўровномада қатнашган эркакларнинг 16 фоизи эса онаси, синглиси ёки бувисига техника совға қилишни билдирган.
Ушбу сўровнома 25 февралдан 2 мартга қадар 15 637 нафар россиялик эркак ўртасида ўтказилган.
Изоҳ (0)