Ўзбекистонда 20 март эрталаб 09:00 ҳолатига касалланганлар сони 23 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
«Аввалги хабарлардан бохабар бўлиб турган бўлсангиз, бир кун мобайнида Ўзбекистон шароитида касалланганлар янгидан рўйхатга олингани йўқ», — дея маълум қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 март куни тўрт кишида, 16 март куни тўрт кишида, 17 март куни уч кишида, 18 март куни етти кишида, 19 март куни тўққиз кишида коронавирус аниқланди ва касалланганлар умумий сони 23 нафарга етди.
Изоҳ (0)