Жамшид Эгамбердиев ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
У 2017 йилдан буён «Алоқабанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Жамшид Эгамбердиев 1982 йилда туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини битирган. Мутахассислиги — бизнес бошқаруви.
Банк тизимида 2004 йилдан буён фаолият юритиб келади.
Изоҳ (0)