«Союзмультфильм» раҳбари Юлия Слашчева «Сеними, шошмай тур!» мультсцериалининг янги эпизодлари замонавий томошабинлар учун қайта тақдим этиш режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар беради «Кинопоиск».
Слашчеванинг сўзларига кўра, улар Қуён ва Бўри тарихини нафақат ўзгартириш, балки бош қаҳрамонларни замонавийлаштириш ниятида.
«Бу унинг классик маънодаги давоми бўлмайди. ‘Сеними, шошмай тур!’ — бу техник жиҳатдан ўзгартирилган, бироқ сериал қаҳрамонлари ва ғояси сақланиб қолган ҳолда тўлиқ қайтадан тақдим этиладиган варианти. Янги сюжетлар бўлади, замонавий услубда суратга олинади ва қайта кўриб чиқилади, иккинчи даражали янги персонажлар пайдо бўлади», — дейди Слашчева.
Мультфильмнинг янги қисмларини яратишда квази-3D техникасидан фойдаланилиб, уларни максимал даражада оргинал услубиятига яқинлаштиришга ҳаракат қилинади. Шу билан бирга мультфильм жанри ўзгаришсиз қолади.
«Сеними, шошмай тур!» қаҳрамонларини овозлаштиришга таниқли актёрлар жалб этилиши кутилмоқда.
Мультсериал 6—8 ёшли томошабинларга мўлжалланган, ҳар бир сериянинг хронометражи эса 7 дақиқа бўлади. Жами 52 та эпизодни тақдим этиш режалаштирилган.
Маълумот учун, «Сеними, шошмай тур!» мультфильмининг биринчи қисми 1969 йил май ойида экранларга чиққан. Жами 20 та қисм суратга олинган.
Изоҳ (0)