Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати 19 март, пайшанба куни, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди.
Йиғилишида 19 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб:
- массаж салонлари;
- дискотекалар, дискобарлар;
- болалар ўйин залларининг фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.
Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади», – дейилади қўмита хабарида.
Аввалроқ, Тошкент ҳайвонот боғи коронавирус сабабли ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 23 нафарга етди.
Изоҳ (0)