• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Янгиобод» сайёҳлик базасининг мулкдор томонидан мажбурий баҳоланиши ҳақидаги суд қарори ўзгаришсиз қолди

    Тошкент вилояти Анген туманида жойлашган «Янгиобод» сайёҳлик базаси унинг мулкдори томонидан ўз ҳисобидан мажбурий тартибда баҳоланиши ва баҳолаш натижаларини Ангрен шаҳар ҳокимлигига тақдим этиши ҳақидаги суд қарори ўзгаришсиз қолди. Мазкур қарор Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2020 йил 24 январда қабул қилинган эди.

    Мавзуга доир: Суд прокуратуранинг «Янгиобод» сайёҳлик базасини баҳолаш бўйича даъвосини қаноатлантирди

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ўзбекистон Олий суди ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, 2020 йилнинг 5 март куни Тошкент шаҳар иқтисодий судининг апелляция инстанцияси сайёҳлик базаси эгаси томонидан берилган аппеляция шикоятини кўриб чиққан.

    Қайд этилишича, даъвогарлар Ангрен шаҳар прокурори ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Янгиабад Жемчужина Чаткала» масъулияти чекланган жамиятининг зиммасига умумий майдони 10 гектардан иборат бўлган ер участкаси ҳамда ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларни ўз ҳисобидан баҳолаб, баҳолаш ҳисоботини Ангрен шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган.

    Суднинг 2020 йил 15 январдаги ажримига асосан, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Ангрен шаҳар бўлими жалб қилинган.

    Ишни биринчи инстация судида кўриш жараёнида Ангрен шаҳар прокурори қўшимча даъво аризасини тақдим этиб, жавобгарга сайёҳлик базасини Ангрен шаҳар ҳокимлигига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган.

    Маълум қилинишича, ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги талаблар қўйилган.

    Олий суд томонидан қайд этилишича, 5 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида иштирок этган Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси апелляция шикоятини рад қилишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.

    Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган тарафлар вакиллари апелляция инстанциясининг суд мажлисида иштирок этмаган, дейилади хабарда.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, «Янгиобод» сайёҳлик базаси Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг қарори устидан апелляция шикояти берган. «Янгиобод» сайёҳлик базаси адвокати Азимжон Раҳматовнинг айтишича, суд мажлиси 5 март куни Тошкент вилояти иқтисодий судининг апелляция инстанциясида бўлиб ўтиши керак эди, аммо ўша куни сайёҳлик базаси вакиллари кворум (апелляцияни кўриб чиқадиган судьяларнинг етарли сони) йиғилмагани сабабли иш кўрилмаслиги тўғрисида хабардор қилинган.

    Унинг сўзларига кўра, уларга Олий суд ишни кўриб чиқиш учун қаерга юборишни белгилаши кераклиги маълум қилинган. Бу Тошкент шаҳар иқтисодий суди ёки Сирдарё вилоят иқтисодий суди бўлиши мумкинлиги айтилган.

    Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, иш Тошкент шаҳар иқтисодий судининг апелляция инстанциясига юборилган ва суд мажлиси 5 март куни бўлиб ўтган. Суд иши баённомасида билдиришномага қарамай, даъвогар томони судда иштирок этмагани кўрсатилган.

    Сайёҳлик базаси эгаси Али Тўхтаев иш материаллари билан фақат 15 март куни, давлат ижрочилари суд қарорининг нусхасини олиб келганида танишган. Сайёҳлик базаси адвокати ушбу масала бўйича Олий судга назорат шикояти берилишини маълум қилган.

    «Ушбу масала бўйича биз Олий судга назорат шикоятини юборамиз. Хусусан, процессуал қоидаларни қўпол равишда бузганликлари учун. Иш бир суддан бошқасига ўтказилганлиги сабабли, ишни кўриб чиқиш учун қабул қилган судья суд муҳокамаси куни ва вақти тўғрисида тарафларни хабардор қилиши керак эди. Бундай огоҳлантириш бўлмаган», — деди адвокат.

    Шунингдек, адвокат иш материалларида судья А.Нарзуллаевнинг ишни тайёрлаш учун қабул қилиш ҳамда суд мажлисининг санаси ва вақтини белгилаш тўғрисидаги қарори мавжуд эмаслигини таъкидлаган.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, «Янгиобод» сайёҳлик базаси иши Тошкент шаҳар иқтисодий судининг иш жадвалида ҳам кўрсатилмаган.

    Сайёҳлик базаси эгаси Али Тўхтаев мазкур ҳолат бўйича бизнес-омбудсманга ҳам мурожаат қилган.

    Компания олдинги суд қарорларини бекор қилиш учун Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича суд ҳайъатига назорат шикоятини юборган, аммо 4 февраль куни рад жавобини олган.

    Шунингдек, Али Тўхтаев Олий суд раиси Козимжон Комилов номига назорат шикояти юзасидан ариза ёзган ва ҳозирча жавоб кутмоқда.

    18.03.2020, 23:42   Изоҳ (0)   36330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус туфайли кинотеатрлар ёпилгани сабабли «Ўзбеккино» 30 та янги фильмни телеканалларда бепул намойиш этади

    18.03.2020, 23:10

    Карантин вақтида мактаб ўқувчилари учун дарслар қайси телеканаллар орқали кўрсатилиши ва уларнинг санаси маълум қилинди

    18.03.2020, 22:54

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов коронавирусга қарши кураш масаласини муҳокама қилди

    18.03.2020, 22:45

    Мактабгача таълим вазирлигига «Болажон» ва яна 3 та телеканал видео-машғулотлар учун берилиши мумкин

    18.03.2020, 22:38

    Агриппина Шин карантин даврида болаларнинг ота-оналарига таътил берилиши масаласига изоҳ берди

    18.03.2020, 21:57

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 нафарга етди

    18.03.2020, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.