Тиббиёт фанлари доктори, профессор Хайрулла Мустафоев «Ўзбекистон 24» телеканалида берган интервьюсида фейк хабарларга, ёлғон маълумотларга ишонмаслик кераклигини, уларни ишончли манбадан текшириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
«Интернет дунёни қоплаган ўргимчак тўри. Унда жуда кўп ахборотлар мавжуд. Одамлар Интернетда коронавирус ҳақида маслаҳатлар беради. Текширилгани ҳам бор текширилмагани ҳам кўп. Аксарият фейк, яъни ёлғон ахборот тарқатади. Касаллик кўпайиб кетди дейишади, касалликни даволаш усуллар йўқ дейишади, кўпчилиги текширилмаган, ёлғон маълумотлар. Уларга ишонмаслик керак», – деган Хайрулла Мустафоев.
Мавзуга доир:
- Томоқдаги коронавирусни туз ва сиркали сув билан йўқ қилиш мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар рад этилди
- Андижонлик 14 киши коронавирусга чалинган аёл билан Франциядан бир самолётда қайтганлиги ҳақидаги хабар рад этилди
- Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари: Коронавирус ҳайвондан одамга юқиши мумкин, лекин одамдан ҳайвонга юқмайди
Изоҳ (0)