• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича асосий чоралар

    Ўзбекистонда 15 март, якшанба куни COVID-19 коронавируси билан касалланиш бўйича илк ҳолат қайд этилди (16 март ҳолатига кўра, касалланганлар сони олти нафарга етди — уларнинг беш нафари бир оиладан). Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг қайд этишича, аксарият (80 фоизга яқин) ҳолатларда касаллик енгил ўтади ва беморнинг соғайиб кетиши билан тугайди. Бироқ оғир оқибатли ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Бутун дунёда пандемия кузатилаётган вақтда киши ўзининг ва яқинларининг саломатлигини қандай муҳофаза қилиши мумкин?

    Расм: ЖССТ

    Расм: ЖССТ

    ЖССТ риоя қилиш лозим бўлган оддий қоидалар рўйхатини тайёрлади, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Қўлингизни мунтазам ювиб туринг

    Қўлингизни мунтазам совун билан ювинг ёки (қўлингиз жуда кир бўлмаса) таркибида спирт бўлган восита билан ювиб тозаланг. Агар қўл сатҳида вирус бўлса, бу жараён уни ўлдиради. Доимий ишлатиладиган гаджет ва маиший техникани ҳам мунтазам дизинфекция қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.

    Мавзуга доир: Коронавирусдан сақланиш учун ҳамма амал қилиши лозим бўлган тавсиялар

    Одам гавжум жойларга боришдан тийилинг

    Зарурат бўлмаса, одамлар кўпчилик бўлиб тўпланадиган жойларга борманг. Имконият ва шароит бўлса, тўлов ва хизматларни расмийлаштиришнинг масофадан туриб амалга ошириладиган усулларини танланг.

    Жамоат жойларида масофа сақланг

    Одамлардан камида бир метр масофа сақланг, айниқса уларда йўтал, тумов ёки юқори ҳарорат бўлса. Нафас йўллари инфекциясидан азият чекаётган инсон йўталган ёки аксирган вақтида вирусли майда томчиларни атрофга тарқатиб юборади. Сиз шундай одамга жуда яқин турган бўлсангиз, ҳавони ютиш вақтида вирус билан зарарланишингиз мумкин.

    Имкони борича кўзингиз, бурнингиз ва оғзингизга қўл тегизманг

    Нега? Қўллар вирус бўлиши мумкин бўлган жуда кўплаб сатҳларга теккизилади. Инфекцияли қўлни кўз, бурун ёки оғизга тегизиб қўйиш билан теридаги вирус организм ичига кириб кетиши имкон бериб қўйиш мумкин.

    Респиратор гигиена қоидаларига риоя қилинг

    Йўтал ва аксириш вақтида бурун ва оғизни салфетка ёки букилган тирсак билан тўсинг; селфаткани дарҳол қопқопли чиқинди контейнерига ташлаб юборинг ва қўлингизни таркибида спирт бўлган антисептик билан тозалаб ташланг ёки сувда совунлаб ювинг. Агар йўтал ва аксириш вақтида бурун ва оғзингизни қўл билан беркитсангиз, микроблар қўлингизга, ундан сиз тегинишингиз мумкин бўлган буюмлар ёки одамларга ўтиши мумкин.

    Қўл бериб кўришмаслик керакми?

    Ҳа. Нафас йўллари касалликларини келтириб чиқарувчи вируслар қўл билан кўришиш ҳамда кўз, бурун ва оғизга қўл теккизиш вақтида юқиши мумкин. Саломлашмоқчи бўлсангиз, қўл силкитинг, бошингизни қимирлатиб қўйинг ёки таъзим қилинг.

    Ниқоб тақиб юриш шартми?

    ЖССТ ниқобни COVID-19 белгилари (айниқса йўтал) пайдо бўлганида ёки бемор одамга қараётганда тақишни тавсия қилади. Бир марталик ниқоблардан такроран фойдаланиш мумкин эмас. Киши ўзининг ва яқинларининг саломатлигини асраши бўйича нисбатан самарали чоралари юқорида санаб ўтилди.

    Жамоат жойларида резина қўлқоплар тақиб юришдан фойда борми?

    Йўқ. Киши резина қўлқоплардан фойдаланмай, қўлини кўпроқ ювиб юргани ҳолатида вирусдан кўпроқ ҳимояланган бўлади. Коронавирус инфекциясининг қўзғатувчиси қўлқопни ифлослантириши мумкин. Шундан сўнг бир тегиниш билан вирусни юзингизга олиб чиқишингиз ва саломатлигингизни хавф остида қолдиришингиз мумкин.

    Тана ҳарорати кўтарилганда, йўтал пайдо бўлганида ёки нафас олиш қийинлашганида имкон қадар тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилинг

    Кўрсатилган ўтилган касаллик белгиларида зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим, чунки бу респиратор инфекция ёки бошқа жиддий касаллик сабаб рўй бераётган бўлиши мумкин. Нафас олиш органларидаги шикастланиш симптомлари тана ҳароратининг кўтарилиши билан бирга кузатилса, бунга, жумладан, COVID-19 касаллиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, ҳатто сиздаги касаллик белгилари, масалан, бош оғриғи ёки бироз тумов каби енгил бўлса-да, тўлиқ соғайиб кетмагунингизга қадар уйда қолинг. Атрофдагилар билан мулоқот қилишдан тийилиб ва даволаш муассасаларига бормай, сиз бу муассасаларга самаралироқ ишлашга ёрдам берасиз ҳамда ўзингиз ва атрофдагиларни COVID-19 ёки бошқа вирусли инфекциялар билан касалланиш эҳтимолидан холи этасиз.

    Коронавирус билан боғлиқ мурожаатлар бўйича ушбу қўллаб-қувватлаш тармоғига қўнғироқ қилиш мумкин: 1003. Шунингдек, Санитария-эпидемология осойишталик агентлиги телефонига ҳам мурожаат қилиш мумкин: 71-276-49-66.

    Яқинларингизга ғамхўрлик қилинг

    Яқинларингиз соғлиғидан доимий бохабар бўлиб туринг. Уларга фойдали машғулотлар билан банд бўлишни тавсия қилинг. Кекса қариндошларингизга озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ва тўловларни амалга оширишда ёрдам беринг. Болаларга осойишта ва тўғри тавсиялар беринг.

    Агар ёшингиз 60 дан ошган бўлса ва соматик (масалан, артериал гипертензия, юрак, ўпка касалликлари, саратон ёки диабет) касалликлардан азият чексангиз, хаста одамлар ҳам дуч келиб қолиши мумкин бўлган гавжум жойларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.

    Антибиотиклардан фойда борми?

    Йўқ. Антибиотиклар вирусларга таъсир кўрсатмайди, улар фақат бактериал инфекцияларга нисбатан фаол. COVID-19 касаллиги эса вирус табиатига эга бўлиб, унга нисбатан антибиотиклар самарасиз. COVID-19 касаллиги профилактикаси ёки уни даволашда антибиотиклардан фойдаланмаслик керак. Уларни фақат шифокор кўрсатмасига асосан бактериал инфекцияларни даволаш учун қўллаш мумкин.

    Қўшимча ахборотни ЖССТ сайтидаги COVID-19 коронавирусига бағишланган махсус бўлимдан олиш мумкин.

    16.03.2020, 12:23   Изоҳ (0)   98719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси олти ҳафталик пастлашдан сўнг илк бор кўтарилди

    16.03.2020, 12:08

    «Талабаларнинг уйга қайтаётганидан фойдаланиб, нархларни кўтарманглар». ДСҚ вилоятга қатновчи таксичиларга мурожаат қилди

    16.03.2020, 11:37

    Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинадими?

    16.03.2020, 11:07

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони олти нафарга етди. Уларнинг беш нафари бир оиладан

    16.03.2020, 10:54

    Давлат божхона қўмитаси карантин экспорт ва импортга таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди

    16.03.2020, 10:36

    Ўзбекистон бўйлаб қўшимча темир йўл рейслари йўлга қўйилади

    16.03.2020, 10:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил 7 октябрдаги ҳужумда иштирок этган Фаластин жангари гуруҳи етакчисини ўлдирди

    Дунё | 8 июн, 19:30

    Самарқанддаги Тилла Қори мадрасаси реставрация қилинади

    Ўзбекистон | 8 июн, 19:05

    Харьковга йирик дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 8 июн, 18:30

    Мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган ЙТҲда 2 ҳайдовчи вафот этди

    Ўзбекистон | 8 июн, 18:05

    Германияда ишлашга юборилган 14 нафар ўзбек талабасига ёрдам кўрсатилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 17:40

    Виталий Денисов: “Асосий вазифа бажарилди, энди янги марраларни забт этиш керак”

    Спорт | 8 июн, 17:37

    Исроил ёрдам пунктида отишма содир этди

    Дунё | 8 июн, 17:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.