Бугун, 9 март куни, таниқли шоир Азим Суюн 72 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Маълумот учун, Азим Суюн Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимидир. У Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитаси, «Халқ сўзи», «Ўзбекистон овози» газеталарида, «Гулистон» журналида фаолият юритган.
Изоҳ (0)