• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Иқтисодиёт, сиёсат ва коронавирус: Хитойнинг мувозанати бузиляптими?

    Бутун дунё Хитойда тарқалган коронавирус билан боғлиқ вазиятни ва мамлакатда қабул қилинган хавфсизлик чораларини муҳокама қилмоқда. Нега Хитой раҳбарияти касаллик ўчоғи бўлган Ухань шаҳрини ёпиб қўйди? Россиялик сиёсатшунос, Яқин Шарқ бўйича эксперт Михаил Магид «Дарё» учун тайёрлаган мақоласида бу ҳақда фикр юритади.

    Фото: Михаил Магид

    Фото: Михаил Магид

    ХХРдаги сиёсий режим коммунистик мафкура ёки конфуцийлик ғояларига таянади деган гаплар аслида нотўғри. Хитойда аллақачон замонавий капиталистик иқтисодиёт барпо этилган бўлиб, у жаҳоннинг энг йирик бозорлари бўлмиш АҚШ ва Европа иттифоқи билан интеграциялашган. Большевизмдан эса Хитой коммунистик партиясининг диктатураси қолган холос.

    Аҳолининг 70 фоизи хусусий секторда банд. Сўнгги 40 йилдан буён Хитой иқтисодиётининг йилига ўртача 8 фоиздан ўсиши кузатилмоқда. Шу сабабли ҳам хитойликлар ўзлари танламаган бўлса-да, коммунистик режимга кўниб яшамоқда. Конфуцийликни эса Хитой коммунистик партиясининг расмий мафкураси сифатидаги аҳамияти катта деб ўйламайман, унга аллақачон на раҳбарлар ва на оддий халқ ишонмай қўйган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хитой раҳбарлари ўзлари ҳукмронлик қилаётган режимга нисбатан объектив баҳо беради. Мамлакат иқтисодиётининг ўсиши 6 фоиздан пасайиб кетса, халқ ғалаёнлари ва ҳатто инқилоблар рўй бериши мумкин деб ҳисобланади. Эҳтимол, мамлакатда эпидемия сабабли айнан шундай давр яқинлашиб келмоқда.

    Хитой бу – ўз легитимлигини юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ва сиёсий-иқтисодий барқарорлик эвазига таъминлаб келаётган сиёсий диктатурадир.

    Иқтисодий ислоҳотлар – колхозларнинг хитойча варианти бўлган (уларда бу нарса «коммуна» деб аталган) тузилмаларни бекор қилиш ва давлатга қарашли ҳисобланган экин майдонларини деҳқонларга шахсан фойдаланиш учун тақсимлаб беришдан бошланди. Шунингдек, уларга ўзлари етиштирган маҳсулотни мустақил сотиш ҳуқуқи берилди. Бунга сабаб эса деҳқонларнинг ғалаёнлари эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ғалаён 1970-йиллар охирида рўй берди. Замонавий Хитой бўйича етакчи мутахассислардан бири Александр Паньцовнинг қайд этишича, ғалаён компартиянинг маҳаллий раҳбарларига оддий деҳқонларнинг ҳамла қилишидан бошланди ва улар колхоз ерларини шахсий мақсадларда эгаллаб олиб, коммуналарни тарқатиб юборди. Хитойнинг ўша пайтдаги раҳбари Дэн Сяопин ушбу ҳаракатга пешвоз чиқишга мажбур бўлди. Чунки Хитойда деҳқонлар ғалаёни деярли «қадимий халқ анъанаси» даражасида бўлиб, мамлакат тарихида бундай ғалаёнлар кўп марта содир бўлган ва улар ҳар сафар давлатни ларзага солган.

    Дэн Сяопин бу сафар ҳам ғалаён мамлакатни силтаб ташлашидан хавотирга тушганидан деҳқонларнинг мазкур ҳаракатларига хайрихоҳ бўлган эди. Иқтисодий ислоҳотларни Дэн Сяопин зимдан бошқариб, уларга йўналиш ва шакл бериб турган бўлса-да, аслида ислоҳотлар энг қуйидан – оддий деҳқонлар ҳаракатидан бошланганди.

    Ишчилар ғалаёни билан ҳам шунга яқин ҳолат кузатилди. Сўнгги йилларда ХХРда иш ташлашлар борган сари тез-тез содир бўляпти. Мамлакатда расмий касаба уюшмаларидан ташқари бошқа ҳар қандай турдаги касаба уюшмалари фаолияти тақиқланди.

    Расмий касаба уюшмалари эса бутунлай ҳукумат назорати остида фаолият кўрсатади ва улар одатда ишчиларнинг иш ташлаш жараёнларини қўллаб-қувватламайди. Шу сабабли ХХРда ишчилар норасмий гуруҳлар кўринишида бирлашиб, намойишлар ўтказади. Айрим ҳолда эса вазият радикал тус олмоқда ва ҳатто ҳукумат билан ишчилар ўртасида ўзаро зўравонлик ишлатишгача етиб боряпти.

    1989 йилги тартибсизликлар чоғида хитойлик ишчилар норозилик ўтказаётган талабалар сафига оммавий равишда қўшилди ва заводларни меҳнат коллективларига ўзини ўзи бошқаришга берилишини талаб қилиб чиқди. Ишчилар ҳаракати шу қадар йирик тус олдики, оқибатда ХХР раҳбарияти ушбу ҳаракатга барҳам бериш учун армиядан фойдаланишига тўғри келди. Шунга қарамай, ўшанда ҳам ва норозилик кайфияти авж олаётган ҳозирги пайтда ҳам Хитой ҳукумати янги иш ўринлари яратиш масаласи устида муттасил бош қотиришга мажбур ва бу борада баъзан ишчиларнинг маошларини ошириш орқали уларга ён беришига ҳам тўғри келяпти.

    Гап шундаки, ХХР – аҳоли зичлиги жуда катта бўлган мамлакат ва унинг бошқарув режими ғалаён ва қўзғолонлардан жуда қўрқиб туради. Битта йирик шаҳар ёки ҳудуднинг оёққа қалқиши кифоя ва одамларнинг норозилик тўлқини бутун мамлакат бўйлаб жуда тез ёйилиб кетади. Айрим хитойшунослар, шу жумладан, россиялик етакчи мутахассис Александр Габуев шундай ўхшатиш келтиради:

    «Хитой жуда улкан ва жуда зич чумоли уясига ўхшайди. Хитойнинг ери Россияникидан анча кам. Бир жойда рўй берган кўнгилсизлик жуда катта тезлик билан бутун мамлакатни қамраб олади ва ҳар ерга тарқаб кетади».

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бундай зич муҳитда жуда тез тарқалиши мумкин бўлган ғалаёнлар, қўзғолонлар ва иш ташлашлар ҳамда одамларнинг катта миқёсда оёққа қалқиши билан боғлиқ хавотирлар туфайли Хитой ҳукумати йиллик иқтисодий ўсиш суръатларини доимо юқори жадалликда ушлаб туриш масаласи устида бош қотиришга мажбур. Айнан жадал иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари Хитой раҳбарлари олдидаги энг катта сиёсий вазифа сифатида қаралади.

    Лондон иқтисодиёт мактаби тадқиқотчиси Бранко Миланович бу тизимни «сиёсий капитализм» деб атайди. Демак, бу ўринда мамлакат олий сиёсий раҳбариятининг қўрқув ҳисси, уларни иқтисодий ўсишни муттасил таъминлашга бўлган ҳаракатига сабаб бўляпти (умуман олганда, Хитой ҳукуматидагиларнинг аксарияти йирик пулдорлар ва катта компаниялар билан алоқадор).

    Коронавирус билан ҳам шунга ўхшаш муаммолар доираси боғлиқ. Аҳоли зичлигининг жуда катта экани ва шу сабабли касалликнинг ўта тез ёйилиш эҳтимоли туфайли ҳукумат унга қарши қатъий курашмоқда.

    Аммо эпидемия бошқа омиллар сабабли чуқурлашмоқда. Хитойнинг қатор ҳудудларида маҳаллий тиббиёт муассасаларининг аҳволи чатоқ, поликлиника ва касалхоналар етишмайди. Ҳукумат касалликнинг шундай жойларда тарқаб кетиши хатаридан қўрқиб кетди. Чунки у ерларда юз миллионлаб аҳоли яшайди. Бу нарса, аввало, ўлим даражасининг кескин ортишига ва қолаверса, оммавий тартибсизликларга олиб келиши мумкин эди.

    Шу сабабли ХХР раҳбарияти 15 миллионлик Ухань шаҳрини ёпиб қўйишдек кескин чора кўришга мажбур бўлди. Боз устига, эпидемия мамлакат иқтисодиётига ҳам жиддий зарба бериш эҳтимолини ҳам эътибордан қочирмаслик керак. Юқорида айтилганидек, иқтисодий ўсиш суръати ХХР ҳукумати учун фавқулодда аҳамиятга эга бўлган сиёсий масаладир. Хитой режимининг касалликка қарши қатъий чоралар кўраётганининг изоҳи ҳам ана шунда. Хитой касалликни имкон қадар енгишдан манфаатдор.

    Лекин муаммо бошқа нарса билан боғлиқ. Бутун бошли ҳудудларнинг ёпилиши оқибатида ва эпидемия қаршисидаги қўрқув туфайли бозор, дўкон ва бошқа одам тўпланадиган жойлар ҳувиллаб қолиши оқибатида иқтисодиёт сусайиши, ишлаб чиқариш ҳажми камайиши ва савдо пасайиши содир бўлди. Бу эса эндиликда иш ташлашлар ва намойишлар кўринишидаги хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Энди Хитой раҳбарияти эпидемияга қарши кураш якунлангач, иқтисодиётнинг янада жадал ўсишини таъминлашига тўғри келади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Коронавирус «назоратдан чиқиб кетган биологик қурол» эмас. Илмий-фантастика жанрига тааллуқли кинолардан олинган бундай сюжет реал воқеликка ҳеч қанақасига тўғри келмайди. Габуев вирус пайдо бўлишини табиий омиллар билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Ҳозир эса бошқа бир нарсани англаб етиш муҳим.

    Хитой иқтисодиёти, сиёсий режими ва ушбу мамлакатнинг ижтимоий муаммолари (ҳозирги вазиятда бу энг аввало коронавирус билан боғлиқ) мазкур мамлакат раҳбариятини муттасил равишда мураккаб комплекс муаммоларни ҳал қилиш устида бош қотиришига мажбурламоқда. Ва улар бу борада ҳар доим ҳам муваффақиятга эришаётгани йўқ. Бу эса ХХР сиёсий тизимининг ҳамда иқтисодиётнинг беқарорлашувига сабаб бўлиши мумкин.

    Хитойнинг ўлчамлари ва аҳамиятини эътиборга олсак, бу нарса бутун Осиё ва ҳатто бутун дунё учун ғоят хатарлидир. Лекин мураккаб масалаларни ечиш борасидаги Хитой раҳбариятининг доимий амалий малакаси уларни мувозанатда ушлаб турибди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    06.03.2020, 15:54   Изоҳ (0)   51039
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.