Футбол бўйича Англия Кубоги 1/8 финал баҳслари доирасида 5 март, пайшанба куни «Дерби Каунти» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви бўлиб ўтди.
Сўнгги чорак финалчи номини аниқлаб берган баҳсда Одион Игалонинг дубли ҳамда Люк Шоунинг голи эвазига «қизил иблислар» ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз Англия Кубогида чорак финал ўйинлари 20—22 март кунлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жуфтликлар ўзаро куч синашади:
«Шеффилд Юнайтед» — «Арсенал»,
«Ньюкасл» — «Манчестер Сити»,
«Норвич» — «Манчестер Юнайтед»,
«Лестер» — «Челси».
Англия Кубоги
1/8 финал баҳси5 март, пайшанба
«Дерби Каунти» — «Манчестер Юнайтед» 0:3
Голлар: 0:1 – 33 Шоу, 0:2 – 41 Игало, 0:3 – 70 Игало.«Дерби Каунти»: Рос, Форсит, Богл, Лоу, Найт, Эванс, Лоуренс (Уиттакер, 44), Берд, Сибли (Шинни, 80), Уогҳорн (Мерриотт, 67), Руни.
«Манчестер Юнайтед»: Ромеро, Диогу Далот, Байи, Линдельоф, Шоу (Уильямс, 80), Лингард, Фред (Марсьяль, 73), Мактомини, Бруну Фернандеш (Перейра, 67), Мата, Игало.
Огоҳлантиришлар: Шоу (17), Руни (45), Байи (64), Уильямс (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)