«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳат туфайли тахминан тўрт ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Польшалик футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финал илк баҳси доирасида «Челси»га қарши кечган учрашувда (3:0) тиззасини шикастлаб олган. Левандовски ўн кун мобайнида гипсда юришга мажбур бўлади. Шундан кейин футболчи тикланиш муолажаларини бошлайди.
Левандовски «Челси»га қарши кечган баҳсда битта гол ва иккита самарали узатмага муаллиф бўлди. Роберт Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида 11 та гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда.
«Бавария» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги баҳс 18 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Польшалик футболчи мазкур ўйинни ўтказиб юборади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)