УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигасининг мазкур ҳафтадаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини маълум қилди.
Унга кўра, ортда қолган тўртта учрашувнинг энг яхши ўйинчилари ҳафта футболчиси номи учун кураш олиб боради.
Номзодлар билан танишинг:
Серж Гнабри («Бавария») — «Челси»га қарши ўйинда (3:0) иккита гол;
Серхио Бускетс («Барселона») — «Наполи»га қарши ўйинда (1:1) 91% паслар аниқлиги;
Ҳуссем Ауар («Лион») — «Ювентус»га қарши ўйинда (1:0) ассист ва 89% паслар аниқлиги;
Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») — «Реал»га қарши ўйинда (2:1) гол ва ассист.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)