• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Зидан Гвардиолага қарши. Барчаси «Реал»—«Манчестер Сити» тўқнашуви ҳақида

    2019 йил декабрида бўлиб ўтган қуръа Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаёқ бир нечта супер тўқнашувларни тақдим этиши маълум бўлиб улгурганди. ПСЖ—«Боруссия Д», «Челси»—«Бавария», «Атлетико»—«Ливерпуль», «Наполи»—«Барселона» ва албатта «Реал»—«Манчестер Сити» шулар жумласидан.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Мухлислар ушбу ўйинлардан 4 тасининг гувоҳи бўлиб улгурди. Юқорида тилган олинган сўнгги беллашув эса 26 февраль, чоршанба оқшомида Мадридда бўлиб ўтади.

    Унда Зинедин Зидан бошчилигидаги «Реал» Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Келинг учрашувга оид маълумотлар билан биргаликда танишиб чиқамиз.

    Мусобақа йўли

    «Реал»

    «Реал» гуруҳ босқичида ПСЖ, «Брюгге» ва «Галатасарой» клублари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борди. Мадридликлар фақат учинчи турга келиб, ўзининг мусобақа жорий мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди. У ҳам бўлса «Галатасарой» устидан минимал ҳисобда. Зидан шогирдари дастлабки икки турда — аввалига ПСЖга йирик ҳисобда мағлуб бўлди, кейин эса «Брюгге» билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Кейин эса турклар кетма-кет 2 та ўйинда мағлуб этилди. «Брюгге» сафарда 3:1 ҳисобида таслим қилинди. Сўнгги турда ПСЖ билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Шу тариқа Зидан шогирдлари гуруҳ босқичини ПСЖдан сўнг 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди.

    «Манчестер Сити»

    «Манчестер Сити» мусобақанинг «C» гуруҳида плей-офф йўлланмаси учун «Аталанта», «Динамо З» ва «Шахтёр» билан курашга киришди. «Сити» гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади. Дастлабки уч турда «Шахтёр», «Динамо» ва «Аталанта» умумий ҳисобда 10:1 ҳисобида мағлуб этилди. Гуруҳдан чиқиш масаласи ижобий ҳал этилгач, Гвардиола шогирдлари 4 ва 5-турда дуранг қайд этди. Сўнгги турда эса «Динамо» сафарда 4:1 ҳисобида тор-мор этилди. Манчестер клуби 14 очко тўплаган ҳолда 1-ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

    Жамоаларнинг айни дамдаги ҳолати

    «Реал»

    Зидан шогирдлари сўнгги ўйинларда оқсаб қолди. Жамоа иккита ўйинда мағлуб бўлди, камига аутсайдер клуб билан дуранг қайд этди. Бу эса «Барселона»га қўл келиб, «Реал»дан Ла Лига пешқадамлигини тортиб олди. «Реал» сўнгги 4 та ўйинда ўз дарвозасидан 8 та гол олиб чиқди. Бунгача клуб Ла Лиганинг 21 та ўйинида атиги 9 та гол ўтказганди. Фарқ яққол кўриниб турибди. Бироқ шуни ҳам унутмаслик керак, «Реал»га сўнгги ўйинларда гол урган жамоаларнинг ҳужум чизиғи «Манчестер Сити»никичалик қўрқинчли эмасди.

    «Манчестер Сити»

    Гвардиола жамоаси ҳам сўнгги ойларни бир маромда ўтказа олаётгани йўқ. Жумладан, «Тоттенҳэм» ҳамда «Манчестер Юнайтед»дан қабул қилинган мағлубиятлар «Сити»да ҳам етарлича муаммолар борлигини кўрсатиб қўйди. Бироқ «шаҳарликлар» бу муаммоларни сўнгги 2 та ўйиндаги «қуруқ» ғалабалар орқали ёпишга эришгандек бўлди. Жумладан, АПЛда иккинчи ўрин учун курашаётган тўғридан-тўғри рақобатчиси «Лестер» таслим этилди. Фақат «Сити»да «Реал»га қараганда битта катта муаммо бор. УЕФА «шаҳарликлар»ни Чемпионлар Лигасининг келаси икки мавсумидан четлатди. Бунинг барчасига молиявий фейр-плейга амал қилинмагани сабаб қилиб кўрсатилган. «Сити» раҳбарияти 26 февраль куни ушбу қарор юзасидан Халқаро арибтраж судига шикоят қилганини маълум қилди.

    Қайд этиш жоиз, «Реал» ҳам «Манчестер Сити» ҳам ички чемпионатда иккинчи ўриндан жой олиб турибди. Фарқи шуки, «Реал» пешқадам «Барселона»дан 2 очкога, «Сити» эса «Ливерпуль»дан 22 очкога ортда қолмоқда.

     Жамоадаги йўқотишлар

     «Реал»

    Мадрид клуби «Сити»га қарши баҳс олдидан сезиларли йўқотишга учради. Узоқ танаффусдан сўнг сафга қайтган Эден Азар «Леванте»га қарши баҳсда яна жароҳат олди. Эден эски жароҳатини қайталаб олгани айтилди. Энди белгиялик футболчи нафақат «Сити»га қарши баҳсни, балки 1 март куни «Сантьяго Бернабеу»да ўтадиган «Барселона»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Марко Асенсио ҳам жароҳат сабаб «Реал»га ёрдам бера олмайди. Шунингдек, мураббий қарорига кўра, Хамес Родригес, Мариано Диас, Браим Диас, Начо ва Родриголар «Сити»га қарши «Реал»нинг ўйин қайдномасидан ўрин олмаган.

    «Манчестер Сити»

    «Реал»га қарши баҳс олдидан Раҳим Стерлингнинг жароҳат олгани айтилганди. Бироқ футболчи ўйин қайдномасидан ўрин олган. Фақатгина узоқ муддатга сафдан чиққан Лерой Саненинг «Реал»га қарши майдонга тушмаслиги аниқ. Гвардиоланинг ўйин схемасида муҳим ўрин тутадиган Аймерик Ляпортнинг сафга қайтгани эса «шаҳарлик» мухлисларни хурсанд қилгани бор гап. Умуман олганда, Гвардиола жамоасида таркиб борасида катта муаммолар йўқ.

    Ўзаро ўйинлар тарихи

    Жамоалар ҳозиргача 6 марта тўқнаш келган. Шулардан 4 та баҳс Чемпионлар Лигаси мусобақасига тўғри келади. Илк бор улар 2012/13 йилги мавсум мусобақанинг гуруҳ босқичида учрашган. Мадридда ўтган баҳсда «Реал» «Сити» 3:2 ҳисобида енгган бўлса, Манчестердаги ўйин 1:1 ҳисоби билан якунига етган. 2015 йил клублар Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида Австралияда ўйин ўтказган. Унда «Реал» рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этган. Чемпионлар Лигасининг 2015/16 йилги мавсумида эса томонлар ярим финалда ўзаро тўқнаш келган. «Этиҳад Стадиум»даги баҳс 0:0 кўринишда якунланган. «Сантьяго Бернабеу»да эса «Реал» «Сити»дан 1:0 ҳисобида устун келган. Улар ўртасидаги ҳозирча сўнггиси бўлиб турган ўйин Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида 2017 йил 26 июлида АҚШда бўлиб ўтган. Унда «Сити» «Реал»ни 4:1 ҳисобида тор-мор қилган.

     Ўйинолди фикрлар

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    «Футболда энг асосийси — натижа. Жамоа сўнгги ҳафталар деярли ўзгаргани йўқ. «Леванте»га қарши баҳсда яхши ўйин кўрсатдик, фақат гол ура олмадик. «Манчестер Сити»га қарши баҳс эса ўзимизни кўрсатиш учун имконият ҳисобланади. Ўзимизни аяшга вақт йўқ. Натижалар ўзи келади. Бу Зидан—Гвардиола тўқнашув эмас, балки «Реал»—«Манчестер Сити» тўқнашувидир. Одамлар «Сити» ва «Реал» ўртасида томошабоп ўйин кўришни хоҳламоқда. Бу ўзгача ҳафта эканлигини биламиз. Футболчилар бундай ўйинларда иштирок этишдан фахрланади», — дейди Зидан.

    Фото: FotMob

    Фото: FotMob
    «Бу жамоанинг ушбу таркиби учун Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун сўнгги имконият эмас. Таркибимиздаги кўплаб ўйинчиларимизда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун кейин ҳам имконият бўлади. Биз катта жамоага қарши ўйнаймиз ва олдинда бизни қандай синов кутиб турганини биламиз. Бу аниқ сўнгги имконият эмас. Нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Ғалаба қозониш хохиши бўлиши керак, бўлмаса ғалаба қозониб бўлмайди. Бироқ бу навбатдаги бир ўйин холос», — дейди Гвардиола.

    Тахминий таркиблар

    «Реал»: Куртуа, Карвахаль, Ферлан Менди, Рамос, Варан, Каземиро, Кроос, Вальверде, Иско, Бензема, Бэйл

    «Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Фернандиньо, Ляпорт, Бенжамин Менди, де Брюйне, Родри, Давид Сильва, Бернарду Сильва, Агуэро, Стерлинг.

    Асрор Абдуназаров тайёрлади

    26.02.2020, 17:16   Изоҳ (0)   28355
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Левандовски ЕЧЛда Роналдунинг рекордини такрорлади

    26.02.2020, 14:36

    «Наполи»—«Барселона», «Челси»—«Бавария» учрашувларининг энг яхши ўйинчилари аниқланди

    26.02.2020, 13:42

    ЕЧЛ. «Барселона» сафарда «Наполи» билан дуранг ўйнади (видео)

    26.02.2020, 03:09

    ЕЧЛ. «Бавария» Лондонда «Челси»ни йирик ҳисобда енгди (видео)

    26.02.2020, 03:01

    Токио—2020 Олимпиадаси коронавирус сабаб бекор қилиниши мумкин

    25.02.2020, 22:27

    Коронавирус туфайли Евро—2020 мусобақаси бекор қилиниши мумкин

    25.02.2020, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.