Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида милиция ходимлари ва Миллий хавфсизлик қўмитаси Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасидаги «Қоплонбек» назорат-ўтказиш пунктида товламачилик билан шуғулланган «Сариағашликлар» уюшган жиноятчилик гуруҳини қўлга олди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг «Полициа.кз» ахборот портали хабар берди.
Маълум бўлшича, жиноятчилар узоқ вақт давомида юк машиналари ҳайдовчиларидан Ўзбекистонга ўтиш учун 15 мингдан 50 минг тенгегача (40-134 доллар) пул ундириб келган.
Ҳайдовчилар айтилган пулни тўлашдан бош тортган тақдирда товламачилар уларни калтаклаб, машиналари шиналарини тешиб, олд ойналарини синдирган.
Кучишлатар тузилма ходимлари жами 13 кишини қўлга олган. Уларнинг барчаси Туркистон вилоятида яшовчилардир. Ашёвий далил сифатида улардан милтиқ, пичоқ ва пуллар олиб қўйилган.
Қўлга олинганларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 194-моддаси (Товламачилик) бўйича жиноий иш очилган бўлиб, ушбу моддада мулкни мусодара қилиш билан бир қаторда 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Изоҳ (0)