Германиянинг Фолкмарзен шаҳрида номаълум ҳайдовчининг каранавал иштирокчилари устига автомобилни босиб бориши қасддан амалга оширилган, деб ҳисобламоқда Гессен федерал ери полицияси. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Қайд этилишича, полиция ҳолатни теракт деб ҳисобламаяпти.
Жабрланганлар сонига аниқлик киритилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 30 киши жароҳат олган бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, 29 ёшли ҳайдовчи маҳаллий аҳоли вакили бўлган. Полиция ҳайдовчини ҳозирча сўроқ қила олмаслигини маълум қилган ва бунинг сабабига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)