Қорақалпоғистонда 171 нафар фуқаро номидан фойдаланиб, суюлтирилган газ талон-торож қилинди
“Амударётумангаз” масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, 220,3 млн сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилган. “Нурободтумангаз” масъул шахслари эса суюлтирилган газни сотишдан тушган 148,3 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди.