Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев айни пайтда ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
«Gazeta.uz»нинг хабар беришича, шу кунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Илҳом Неъматов вазир ўринбосари сифатида лавозимини сақлаб қолди.
Ушбу хабарлар расман эълон қилинмаган ҳамда тасдиқланмагани таъкидланмоқда.
Аввалроқ Молия вазири Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва саноат вазири бўлди. Унинг ўрнига молия вазири этиб Тимур Ишметов тайинлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)