Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» тарихий-бадиий фильмининг иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ мураккаб жанг саҳналари Беларусда суратга олинмоқда.

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

Бу ҳақда фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

‘Илҳақ’ фильмининг Беларусдаги мураккаб жанг саҳналарини 18 февралдан суратга олишни бошладик. Бу ерда умимий тўртта катта эпизодни суратга олишни режалаштирганмиз. Ушбу тўрт эпизод тўртта жойда Ленинград яқинида, Украинада, Беларусь ҳамда Варшава яқинида бўлиб ўтган.

Ушбу тўртта эпизодни суратга олиш учун тўрт ой давомида, яъни 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён тайёргарлик кўрган эдик.

Фильмда йигирмага яқин Беларусь кино актёрлари суратга тушади. Улар орасида Геннадий Чуриков, Дмитрий Машко, Виктор Богушевич, Лолита Таборко, Алла Поплавская каби таниқли актёр ва актрисалар бор.

Жаҳонгир Аҳмедов, «Илҳақ» фильмининг режиссёри

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

Фото: Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов архиви

Маълумот учун, фильм «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан «Эзгу фильм» киностудияси томонидан суратга олинмоқда.

«Илҳақ» тарихий фильмининг сценарий муаллифлари Жаҳонгир Аҳмедов ҳамда Ҳасан Тошхўжаевлар томонидан ёзилган. Фильм оператор Жаҳонгир Ибрагимов, рассом Баҳриддин Шамсуддинов, либос Зуҳра Ғаниева, гримм Зилола Собирова, продюсер Зафар Йўлдошевлар томонидан суратга олинмоқда.