Яккасарой туманида 2019 йилнинг апрель ойида 55 ёшли Аюбхон А., 34 ёшли Акрам А., 34 ёшли Мирлазиз М. ва 50 ёшли Ҳабибулло Р. 35 ёшли Нуриддин М.га биргаликда ёғ ишлаб чиқариш бўйича иш юритишни ваъда қилган.
Тошкент шаҳр ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, Туркиядан арзон нархда техника харид қилиш учун улар Нуриддиндан 235 000 АҚШ доллари олган. Аммо ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд томонидан гаров кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Сизга масалангизни ҳал қилишни ваъда қилган одамларга нотариус орқали расмийлаштирмасдан туриб пулларингизни беришга шошилманг» , — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)