Мусохон Оппоқов вилоят ҳокими ўринбосари — Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимлигида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Олим Солиев иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбарларини таништирди.
Мусохон Оппоқов мазкур тайинловга қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У 1958 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган, истеъфодаги полковник. Қарийб 40 йил давомида ички ишлар идораларида турли вазифаларда фаолият юритган.
Шунингдек, мазкур йиғилишда бошқарма бошлиғининг хотин-қизлар, хавфсиз маҳалла ва фахрийлар бўйича ўринбосарлари ҳам тайинланди.
Изоҳ (0)