International Experience хусусий бандлик агентлигига Ўзбекистондан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди, дея хабар бермоқда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилишларича, агентлик Германия, Чехия, Литва каби давлатларда ишга жойлаштириш учун фуқаролардан 50 минг доллардан зиёд пул олган, бироқ шартнома шартларини бажармаган.
Шу боис «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 45-бандига мувофиқ, International Experience хусусий бандлик агентлиги лицензиясининг амал қилиши 10 иш куни муддатига тўхтатилган.
Изоҳ (0)