Санжар Юсупов Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қайд этишларича, Юсупов меҳнат фаолияти давомида Тошкент трактор заводи, «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясида масъул вазифаларда фаолият олиб борган. У 2018-2020 йилларда Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
Юсупов Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимида Қаҳрамон Рашидовнинг ўрнини эгаллади. Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгашининг ҳокимни алмаштиришга бағишланган сессиясида вилоят ҳокими Рустам Холматов Рашидовнинг ҳокимлик фаолиятини танқид остига олган.
Аввалроқ Вазирлар Маҳкамасида депаратмент мудири сиатида ишлаб келган Шуҳрат Ҳакимов Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)