Юнусобод туманидаги «Зенит» ва «Бўзсув» иншоотлари ҳудудидаги ичимлик суви қувурида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 21 февраль куни соат 20:00 дан 22 февраль куни соат 10:00 гача айрим маҳалла ва кўчалардаги уйларда ичимлик суви бўлмайди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, қуйидаги маҳалла ва кўчалардаги хонадонлар ичимлик суви тармоғидан вақтинча узилади:
- «Янги шаҳар» маҳалласи;
- «Отчопар-2» маҳалласи;
- Чинобод кўчаси;
- ДХХ изолятори;
- «Чинобод» санаторийси.
Изоҳ (0)