Компьютердаги асосий буйруқлардан ҳисобланган Copy, Paste ва Cut буйруқларини ишлаб чиққан дастурчи Ларри Теслер 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Теслернинг энг катта ишларидан бири Cut («Кесиб олиш»), Copy («Нусха олиш») ва Paste («Қўйиш») (Ctrl+X, Ctrl+C, Ctrl+V) буйруқларини ишлаб чиққани бўлган. У бундан бошқа дастурларни ҳам яратган бўлиб, улар ёрдамида шахсий компьютер ҳақидаги билимларни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш енгиллашган.
Ларри Теслер 1945 йилда Нью-Йоркда туғилган. У Калифорниядаги Стенфорд университетини битирган. Университетдан кейин у «Фойдаланувчи интерфейси» устида ишлаган ҳамда шахсий электрон ҳисоблаш машинасини маълум буйруқлар, графика ва бошқа дастурлар воситасида оддий фойдаланувчи учун тушунарлироқ қилишга эришган.
У Кремний водийсида ишлашни бошлаган 1960 йиллар бошида ҳали компьютерларни тушуниш қийин, мутахассисларгина бунинг уддасидан чиқа оларди. Ўзининг узоқ йиллик меҳнати давомида Теслер Xerox Palo Alto Research Center’дан тортиб Apple’гача бўлган турли йирик технологик компанияларда ишлаган.
Теслер Cut, Copy ва Paste буйруқларини 1983 йилда Apple фирмасининг дастурий таъминотида, Lisa компьютерининг илк кўринишларидан бирида тайёрланган. 1948 йилда эса буйруқлар янги чиққан биринчи Macintosh компьютерига ўрнатилган.
Изоҳ (0)