Хитой университетларидан бирининг муҳандислари янги турдаги COVID-2019 коронавирусининг тарқалишига қарши курашувчи роботлар яратилди. Ишлаб чиқувчилар ақлли машиналарнинг оломон ичида иситмаси баланд одамни топиб беришини маълум қилган, деб ёзмоқда «Kod.ru».
Роботлар тана ҳарорати юқори бўлган потенциал беморни аниқлайди. Қурилмалар бир вақтнинг ўзида бир нечта одамни текшириши, шунингдек, уларни сканер қилиши ва юзидан шахсини аниқлаши мумкин.
«Ҳозир Хитойда тиббиёт ходимлари бир одамнинг тана ҳароратини бир кунда бир марта текшириши мумкин, бизнинг роботлар эса бир вақтнинг ўзида бир нечта одамни текшира олади», – дейди Сиань транспорт университети профессори Мэй Сюсун.
Олимлар скрининг учун бир нечта роботни йиғиб уларни синовдан ўтказди ва аниқ натижалар кўрсатилаётгани маълум бўлди. Технологиянинг жорий қилиниши инфекция тарқатувчиларини эрта аниқлаш имконини бериши мумкин.
2020 йил 19 февраль ҳолатига кўра, Хитойнинг материкли қисмида вирусни юқтириб олганлар сони 74,1 минг нафарни, ундан тузалганлар эса 14,4 минг нафарни ташкил қилади. Хитойдан ташқарида – 25 та мамлакатда COVID-2019 билан касалланиш бўйича жами 800 та ҳолат кузатилган, шундан учтасида – беморлар вафот этган.
Изоҳ (0)