• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонга кирган компания, албатта, манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман

    Шавкат Мирзиёев 20 февраль, пайшанба куни, Анқарада Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA), «Гебзе» уюшган саноат зонаси, «Зираат» банки, «Зорлу холдинг», «Жошкуноз холдинг», «Экзачибаши», «Байкар», «Дунягоз», «Канимед саглик», «Бау глобал», «Хавелсан» каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари Туркия президенти билан ўтган музокараларда бизнес алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинганини таъкидлади.

    — Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания, албатта, манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман. Бунинг учун зарур ҳуқуқий, институционал шароитлар яратиб берилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент ҳар бир хорижий ташриф чоғида ишбилармонлар билан учрашади. 2017 йили Туркияга давлат ташрифи пайтида ҳам шундай бўлган эди. 2018 йили Ўзбекистон ва Туркия президентлари Тошкентда ўтган бизнес анжуманда қатнашди. Булар натижасида ишбилармон доиралар ўртасида ишонч ошди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик фаоллашди.

    Охирги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробардан зиёдга ортди. Қўшма ширкатлар сони салкам мингтага кўпайди. Транспортда ташиш кўламлари жадал кенгайиб бормоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда, шунингдек, келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш, савдо, инновация, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, туризм, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни фаол илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

    Туркиялик ишбилармонлар ўтган йили Ўзбекистонга боргани, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўзгаришларга, одамларда «ислоҳотлар тафаккури»га гувоҳ бўлганини таъкидлади. Ўзбекистон бозорига кириш, ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканини билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ronesans Holding билан «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги учрашувда Ўзбекистон билан Туркиянинг вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди. Президент бу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга тез фурсатларда амалий ишларга ўтиш, бюрократик тўсиқларсиз уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берди.

    20.02.2020, 19:11   Изоҳ (0)   15597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 21 февраль куни шамол тезлиги кучайиб, баъзи жойларда қор аралаш ёмғир ёғиши мумкин

    20.02.2020, 18:40

    Шаҳрисабз тумани ҳокимлигидаги юрист ва фуқаро муштлашуви: Бу иш аллақачон судда кўрилган, бироқ фуқаро судга суд ўтиб бўлгач чақирилган, у ҳатто қарордан бехабар

    20.02.2020, 18:10

    Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар таққосланди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

    20.02.2020, 17:41

    Андижонда ўқувчи қизни поезд уриб кетганди. Унга «ўша куниёқ шифохонадан уйига жавоб берилгани» ҳақидаги прокуратура хабари ёлғон бўлиб чиқди

    20.02.2020, 17:27

    Қўқондаги чойхонада юз берган отишма тафсилотлари маълум қилинди

    20.02.2020, 16:41

    Ўзбекистонда энг арзон гўшт қайси бозорларда сотилаётгани маълум қилинди

    20.02.2020, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.