• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пўлат Бобожонов Хоразмда 10 нафар ИИВ ходимини хизмат вазифасидан озод қилди

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм ИИБ ахборот хизмати хабар берган.

    Фото: Хоразм ИИБ ахборот хизмати

    Фото: Хоразм ИИБ ахборот хизмати

    Унда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов, вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят ва шаҳар-туман сектор раҳбарлари, жумладан, ички ишлар, прокуратура, солиқ, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун масъул бўлган барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган.

    Йиғилишда 2019 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига қаратилиб, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг мол-мулкларини ишончли ҳимоя қилиш, ёшлар иштирокидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

    Фото: Хоразм ИИБ ахборот хизмати

    Фото: Хоразм ИИБ ахборот хизмати

    Шунингдек, ички ишлар вазири П.Бобожонов барча туман-шаҳарларда 4 та сектор раҳбарлари иштирокида шахсий таркиб билан суҳбатлар ўтказиб, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш, аҳоли учун хавфсиз шароитларни яратиш борасида топшириқларни берди.

    Бундан ташқари йиғилиш давомида Хоразм вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида масъул идораларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ишларида камчиликлар мавжудлиги, вилоятнинг 254 та маҳаллаларида содир этилган ҳар еттинчи жиноят «Истиқлол», «Темир йўлчи», «Олимпия», «Дўстлик», «Маърифат», «Боғдор» ва «Тараққиёт» маҳаллалари ҳиссасига тўғри келаётганлиги таъкидланиб маҳалла ҳудудида жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилган «Жамоатчилик назорати масканлари» фаолиятини йўлга қўйиш, сектор раҳбарлари иштирокида жиноятлар муҳокамасини ўтказиш борасида ҳокимлик, прокуратура, солиқ ва ички ишлар органлари ҳамда жамоатчилик етарли даражада эътибор қаратиши лозимлиги ва бу борада аниқ режага асосланган йўл харитасини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

    Вилоятда криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди:

    • ҳар ойда туман-шаҳар сектор раҳбарлари томонидан ўзининг ҳудудида криминоген вазияти оғир, энг кўп жиноят содир этилаётган маҳаллалар аниқланиб, келгусида уларнинг жиноятчиликни жиловлаш борасидаги режалари бўйича ҳисоботи вилоят сектор раҳбарлари ҳузурида муҳокама қилиш тартибини жорий этиш;
    • жиноятчилик таҳлили 2019 йил мобайнида ва 2020 йилнинг январида жиноятлар сони ошиб кетаётган Урганч шаҳрига вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Қазақов ва жиноятлар салмоғи юқорилигича сақланаётган Қўшқўпир, Янгиариқ, Янгибозор ва Боғот туманларига вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарларини бириктириб, уларнинг раҳбарлигида вилоят даражасидаги тегишли идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиб, вазиятни ижобий томонга ўзгартириш бўйича чораларни кўриш;
    • ҳар ойда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш борасидаги ишларни кучайтириш, шунингдек, ота-онаси узоқ муддатга чиқиб кетган вояга етмаганларга васий ва ҳомийларни бириктириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқлар берилди.
    Қолаверса, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар, ажримлар, ўз жонига қасд қилиш каби салбий иллатнинг олдини олиш борасидаги ишларни танқидий ўрганиб, вилоят Хотин-қизлар кенгаши раиси бошчилигида ишчи гуруҳ тузиб, 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

    Фото: Хоразм ИИБ ахборот хизмати

    Фото: Хоразм ИИБ ахборот хизмати

    Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларни бажаришда масъулиятсизлик ва бепарволик билан ёндашиб, хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун вилоят ИИБ ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Р.Ходжиев, Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи Қ.Ўринов, Хива тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Мадрахимов ва Ҳазорасп тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи А.Юсупов ва яна 6 нафар профилактика инспекторлари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди. Шунингдек, бир қатор ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

    Учрашув якунида сўз олган вилоят ҳокими Ф.Эрманов йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича йўл хариталарни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди, дейилади Хоразм ИИБ ахборот хизматининг хабарида.

    Мавзуга доир: Пўлат Бобожонов Навоийда қатор ички ишлар ходимларини ишдан бўшатди

    20.02.2020, 11:31   Изоҳ (0)   26944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгийўлда йўловчи ташувчи Истана микроавтобуси ёниб кетди

    20.02.2020, 11:16

    Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этилди

    20.02.2020, 10:57

    Журналист Давлатназар Рўзметовни уриб юборган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

    20.02.2020, 10:18

    Тошкент вилояти ҳокимига уч нафар янги ўринбосар тайинланди

    20.02.2020, 09:29

    Яна бир агентлик Тошкент пропискасига илтимоснома кирита оладиган давлат органлари рўйхатига кирди

    20.02.2020, 07:46

    «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилиши мумкин

    20.02.2020, 06:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.