Тошкент вилояти Янгийўл туманида йўловчи ташувчи Истана микроавтобуси двигателидаги носозлик сабаб ёниб кетди, деб хабар берди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.
Ёнғин 19 февраль куни соат 03:00 ларда Янгийўл шаҳар Самарқанд кўчасида жойлашган автошоҳбекатда юзага келган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи Ф.М. ўзига тегишли бўлган Истана русумли микроавтобусда йўловчиларсиз ўз навбатини кутиб турган вақтида, транспорт воситасининг двигатель қисмидан ёнғин чиққан. Ҳайдовчи транспорт воситасидан тушиб, ФВВ ЁХБга хабар берган. Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига етиб келган ва ёнғин бартараф этилган. Бироқ, транспорт воситасининг барча қисмлари ёнишга улгурган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Аввалроқ Сурхондарёда двигателидаги қисқа туташув туфайли Lacetti автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)