Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» Мадридда «Атлетико»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа Мерсисайд клубининг барча мусобақалар доирасидаги 14 та ўйиндан иборат (13 та ғалаба, 1 та дуранг) мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.
Қайд этиш жоиз, «Ливерпуль»нинг асосий таркиби Мадриддаги баҳсга қадар 32 та баҳсда мағлуб бўлмаган эди. 2019 йил 17 декабрида клубнинг иккинчи таркиби Англия Лига Кубоги доирасида «Астон Вилла»га (0:5) ҳисобида мағлуб бўлганди. 4 февралда эса ўша таркиб Англия Кубогида «Шрусбери»ни (1:0) таслим қилди.
«Ливерпуль»нинг асосий таркиби сўнгги бор 2019 йил сентябрида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида «Наполи»га 0:2 ҳисобида ютқазган эди.
«Ливерпуль»—«Атлетико» ўртасидаги жавоб беллашуви 11 март куни бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)