• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштирган, хориж сайтига кирган, ижтимоий тармоқларда «чалғитувчи алоқаларга эга». Уйғурлар нима учун Хитой лагерларига жўнатилмоқда

    Уйғур-мусулмонларининг Хитойдаги лагерга юборилишига ҳар қандай маиший ҳодиса сабаб қилиб кўрсатилиши мумкин: динга алоқадор ҳаракатлар ёки хорижда яшовчи ёхуд хорижга чиқиш паспортига эга қариндошларнинг бўлиши ушбу жазо учун етарли асос бўла олади. Шинжон-Уйғур автоном ҳудудининг минглаб аҳоли шахсий ахборотлари жойланган ҳукумат ҳужжатида ҳам ушбу икир-чикирлар акс этган. Ҳужжат уйғур қочоқларидан бири томонидан Ғарбдаги ОАВ вакилларига берилган. Унинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини исботлаб бўлмайди, лекин Хитой сиёсати бўйича экспертлар ХХРнинг уйғурларга нисбатан охирги вақтдаги муносабати асосида ушбу ҳужжатдаги қайдлар рост бўлиши мумкинлигини билдирган. Коммунизм қурбонлари хотираси фонди ходими, Хитойнинг Шинжондаги сиёсати бўйича эксперт Эдриан Зенз Journal of Political Risk журналидаги мақоласида ушбу ҳужжатни таҳлил қилган. BBC ҳамда CNN ушбу таҳлилни қисқартирган ҳолда эълон қилган, деб ёзмоқда Meduza.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ҳужжат электрон жадвал шаклида ва унда Шинжоннинг уч мингдан зиёд аҳолиси ҳақидаги маълумотлар киритилган, улар орасида қайта тарбиялашга муҳтож 311 нафар уйғур ҳам бор. Ҳужжатда ҳеч қандай сана йўқ, лекин Эдриан Зенз унинг 2019 йил мартидан июлигача тузиб чиқилганини тахмин қилмоқда — у ушбу хулосага ҳужжатда қайд этилган инсонларнинг кейинги тақдири ҳақида бошқа манбалардан олган ахборот асосида келган.

    Лагерга жўнатилишнинг энг кўп учраётган сабаби (311 тадан 150 ҳолатда) «туғилиш назорати сиёсатини бузиш» — оилада учта ёки ундан кўп фарзанднинг улғайтирилаётгани кўрсатилган. BBC’нинг қайд этишича, ушбу вазият Пекинда хавотир пайдо қилмоқда, чунки кўп болали уйғурлар ўз анъаналарини дунёвий давлат қонунларидан устун қўяди. Яна бошқа аксар сабаблар — динга берилганлик, ушбу баҳона билан лагерга олиб кетилганларга бошқа қўшимча айбловлар ҳам эълон қилинади. 311 нафардан 24 киши қонунни бузгани учун рамийлаштирилган ҳолда лагерларга жўнатилган.

    Ҳужжатда одамларнинг қандай сабаб билан лагерга жойлаштирилгани ҳақида аниқ маълумотлар ҳам келтирилган. Масалан, бир аёл ҳижоб билан ўраниб юргани учун, бошқа бир эркак эса — узун соқол қўйгани учун лагерга юборилган: қизиғи иккала вазиятда ҳам айбдорлар бир неча йилга қамалган. Бошқа сабаблар ҳам аввалгиларидан қолишмайди:

    • «Интернетда кутилмаганда хориж сайтига кириб қолгани учун»;
    • «Хориждаги одамлар билан гаплашгани учун»;
    • «Хорижга чиқиш пасспортини рамийлаштиргани, бироқ у билан мамлакатдан ташқарига чиқмагани учун»;
    • «Ижтимоий тармоқларда чалкаш алоқаларга эга экани учун».
    Ҳужжатда ҳукумат вакилларининг ҳукм қабул қилишда, жамоавий жавобгарликка тортиш принципига амал қилаётгани ойдинлашган: рўйхат устунларидан бирида ҳар бир гумондорнинг қариндошлари ва яқинлари санаб ўтилган, уларнинг динга берилганлик ҳолати, лагерлардан бўлган ёки бўлмагани ҳақида ахборотлар ҳам берилган. Масалан, лагерга юборилган рўйхатдагилардан бирига деярли барча қариндошлари «қайта тарбияланаётгани» учун уни ҳам қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарилган.

    Ҳужжатда шахсий ахборотнинг қаердан олингани ҳам алоҳида қайд этилган. Уйғурлар ҳақидаги маълумотларнинг асосий қисми қишлоқ ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан тўпланган: 2014 йилдан бери 200 мингдан ортиқ агент Шинжоннинг алоҳида қишлоқларига махсус миссия билан юборилган, жосуслар у ерда маҳаллий аҳолининг ишончига кириб, улар билан мулоқот қилиб, бирга ишлаб, уйғурлар, уларнинг қўшнилари, қариндошлар ҳақидаги маълумотларни ҳукуматга етказиб туради. Ахборотларнинг қолган қисми ташқи кузатув камералари таҳлили ва уйғурланинг телефон сўзлашувларини тинглаш орқали тўпланган.

    Ҳужжатдан маҳбусларнинг лагерларда асосан бир ёки икки йил ҳибсда сақланиши ойдинлашади. Рўйхатдаги фамилияларнинг 87 фоизининг (айримлари 2017, айримлари эса 2018 йилда лагерларда «қайта тарбияланган») рўпарасига яқин ойлар ичида лагердан чиқарилиши ёзилган, 12 фоизи «тарбияланишда давом этади», 0,6 фоизига нисбатан жазо чораларини қатъийлаштириш зарурлиги қайд этилган. Лагердан озод қилинганидан кейин ҳам собиқ маҳбуслар ҳаёти назоратга олинади, улар кўпинча мажбурий меҳнатга жалб қилинади.

    CNN бу Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан зўравонлик сиёсатини олиб бораётгани ҳақида ахборот сизиб чиқиши бўйича учинчи катта иш эканини таъкидлаган.

    «Ушбу маълумотлар асосида вазият оғир эканини, Пекиннинг стратегик мақсади уғурларни маданий ва диний қадриятларидан маҳрум қилиб, ушбу ҳаракатларни ватанпарварликка зид эканлигини мажбурлаб сингдиришга уриниш ҳамда уларга босим ўтказиш экани маълум бўлмоқда», — дейилади телеканал хабарида.

    Мавзуга доир: 

    • Хитой ҳукумати махсус лагерларда қайта тайёрланган мусулмонларнинг бахтли эканлигини айтмоқда
    • АҚШ уйғурларга зулм етказишда гумон қилинган Хитой мансабдорларига нисбатан виза чекловларини жорий этди
    • Хитойнинг Шинжон лагери маҳбусларининг бошқа ерга кўчирилиш видеоси пайдо бўлди

    19.02.2020, 11:38   Изоҳ (0)   39611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус сабаб карантинда турган Diamond Princess кемасининг йўловчилари қирғоққа чиқа бошлади

    19.02.2020, 09:54

    Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2 минг кишидан ошиб кетди

    19.02.2020, 09:22

    Қримда терактлар уюштиришни режалаштирган икки нафар ўсмир ҳибсга олинди (фото)

    19.02.2020, 06:18

    Хитой фуқароларининг Россияга кириши тақиқлаб қўйилди

    18.02.2020, 23:41

    Шайх Зайд масжидидаги Саида ва Иванка, ниқобли Мона Лиза, «Бўстон»да якунланган карантин. 18 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    18.02.2020, 23:26

    Қозоғистон махсус хизматлари Олмаотада теракт амалга оширмоқчи бўлган 2 кишини қўлга олди

    18.02.2020, 20:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.