Тошкент шаҳри йўлларида тезликни ўлчовчи радарлар ўрнатилган бўлишига қарамасдан, айрим ҳайдовчилар бир неча марта радарга тушиб, содир этган қоидабузарлиги учун жавобгарликка тортилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ хабар берди.
Маълум қилинишича, Lexus LX-570 русумли транспорт воситаси эгаси 2019 йил давомида 29 марта белгиланган тезликни меъёрдан оширишган.
Қайд этилишича, ушбу тоифадаги ҳайдовчилар билан профилактик чоралар кўрилиши натижасида мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси 2020 йилда ҳали бундай қоидабузарликка йўл қўймаган.
Изоҳ (0)