Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда 13 февраль, пайшанба куни, кекса одамни ҳақоратлаб, унга қўпол муносабатда бўлаётган эркакнинг видеоси тарқалди. Видеода кекса ёшли эркакни қийнаб, унга турли саволлар бераётган ўрта ёшли эркакни кўриш мумкин. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур видеодаги ҳолатни ўрганиб, у бўйича маълумот берди.

Хабар берилишича, видеодаги воқеа Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.А. ва унинг 83 ёшли отаси ўртасида юз берган.

М.А.нинг маълум қилишича, отаси икки марта инсульт бўлган, шунинг учун, унинг ўрнидан туриши ва юриши мумкин эмас. Воқеа юз берган куни М.А.нинг отаси ярим тунда ўрнидан турмоқчи бўлган, шу сабабли эркак уни тинчлантиришга уринган. Бироқ ота ўғлининг гапларига кирмагач, М.А. жаҳл устида унга шундай қўпол муносабатда бўлган.

Вазирлик томонидан қайд этилишича, видео М.А.нинг ўгай ўғли томонидан видеога олинган ва ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди