Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида 12 февраль куни судланувчилар, чинозлик Аҳмадбой (Аҳмаджон Турсунбоев) ва унинг шерикларига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
«Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, Аҳмадбой суд жараёнидаги қисқа танаффус пайтида журналист ва блогерларнинг турли саволларига жавоб қайтарди. У ўз интервьюсида кенг оммани қизиқтирган мавзулардан бири — унга қайси санъаткорлар пул бериб, фойдалангани ҳақидаги саволга жавоб берди.
‘Фалончи артист сизга пул берган экан’, деган гапларни ўзим ҳам эшитдим. Биринчидан, мен санъаткорлар билан олди-берди қилмаганман. Ўша пайтда ўғил тўй ўтказганимда, тўёна ҳисобидан келган у артистлар. Лекин мен санъаткорлардан пул олмаганман. ‘Шерали Жўраевдан пул олибди, Озоддан пул олибди’, деган гапларнинг барчаси деди-деди холос.Энди кимдир биров орқали пул киргиздирмаган бўлса, аммо бирор артистнинг ўзи келиб, менга ‘Мана 50 минг доллар, мана 100 минг доллар’ деб пул бермаган. Мен санъаткорлар билан умуман олди-берди қилмаганман. Ўзингиз ўйланг, менда 12 минг нафар жабрланувчи бор. Уларнинг дафтардаги исм-фамилиясини биламиз. Менга фарқи йўқ, артист келиб пул берадими, бошқаси келадими. Мен учун ҳаммаси оддий бир фуқаро.
Аҳмаджон Турсунбоев
Изоҳ (0)