• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд ИИБ ходими томонидан калтакланган андижонликнинг судига журналистларнинг киритилмагани билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди

    Андижонлик Жасурбек Ҳамроқулов Андижон шаҳар 6-сон ИИБ профилактика инспектори Сардор Абдуманнопов томонидан 2019 йил 11 сентябрь кун ИИБ биносида калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Олий суди томонидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 февраль куни «Севимли» телеканали орқали фуқаро Жасурбек Ҳамроқулов ишига оид суд жараёни бошлангани ҳақида кўрсатув намойиш этилган. Кўрсатувда муаллиф, «Севимли» телеканалининг Андижон вилояти бўйича мухбири Г. Рустамова томонидан журналистларнинг суд залига қўйилмаганлиги таъкидланган.

    Фото: Telegram / Zamontv

    Фото: Telegram / Zamontv

    Қайд этилишича, Жасурбек Ҳамроқулов ички ишлар инспекторининг қонуний талабига бўйсунмай, қаршилик кўрсатгани, жамоат жойида ҳеч бир сабабсиз ўзига нотаниш бўлган фуқароларнинг тинчлигини бузиб, фуқаро О. Болтабоеванинг юзига уриб, жароҳат етказгани, безорилик жиноятини содир этгани ҳолати юзасидан унга нисбатан жиноят иш қўзғатилган.

    Олий суднинг маълум қилишича, Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми, 277-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Жасурбек Ҳамроқуловга оид жараён жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг иш юритувига 2020 йил 23 январь куни келиб тушган. Суднинг 2020 йил 29 январдаги қарори билан жиноят ишини суд мажлисида кўриб чиқиш 2020 йил 7 февраль куни соат 14:00 га тайинланиб, судланувчи, жабрланувчилар ва тарафларга маълум қилинган.

    Судланувчининг суд мажлисига кечикиб, белгиланган вақтдан икки соат ўтиб, соат 16:00 да етиб келгани сабабли, ишни кўриш 2020 йил 7 февраль куни соат 16:05 да бошланган. Судланувчи, жабрланувчилар ва тарафлардан ОАВ вакилларини жалб қилиш ҳақида илтимоснома келиб тушмагани ҳамда раислик қилувчининг хабари бўлмагани учун судда судланувчи, жабрланувчилардан О. Болтабоева сўроқ қилиниб, иш вақти тугагани учун ишни кўриш бошқа кунга қолдирилиб, танаффус эълон қилинган.

    Олий суд томонидан қайд этилишича, «Севимли» телеканали орқали намойиш этилган телелавҳада таъкидланганидек, 7 февраль куни бўлиб ўтган биринчи суд мажлисига журналистларнинг киритилмагани масаласи ўрганилганида, суд раисига суд жараёнини тасвирга олиш, журналистларнинг иштирок этиши бўйича ёзма мурожаат ёки илтимоснома келиб тушмаган.

    Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида «…суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинотасвирга олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади, бу ҳақда тегишли ажрим чиқарилади» деб белгиланган.

    Олий суднинг қўшимча қилишича, суд жараёнини ёритиш учун оммавий ахборот воситалари вакиллари ариза ёки илтимоснома билан суд раисига ёзма мурожаат қилиши, уларнинг суд ишини тасвирга олиш масаласи суд раиси томонидан мустақил ҳал этилади.

    13.02.2020, 07:30   Изоҳ (0)   28112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда электровоз ва Matiz иштирокида ЙТҲ юз берди

    13.02.2020, 06:59

    Мўғулистонда коронавирус сабабли Янги йилни нишонлаш тақиқланди

    13.02.2020, 06:44

    Тошкентда барча хизматлар бепул кўрсатиладиган «Кунлик ишчилар маркази» очилди

    13.02.2020, 06:29

    Қорақалпоғистонда ЙҲХБ ходимига пора берган фуқаро қўлга олинди

    13.02.2020, 06:08

    Хоразмда автоҳалокатга учраган фуқаро ҳайдовчидан 29 млн сўм ундирди

    13.02.2020, 00:23

    Ўзбекистонда давлатга мажбурий ғалла сотиш режаси 35 фоизга камайтирилади

    12.02.2020, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади




    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10

    Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 16:00

    “Тетрис” 40 ёшда: болаликда ўйналган видеоўйинлар асосида яратилган фильмлар

    Кино | 26 июл, 15:37

    Флик “Барселона” футболчилари учун интизомий талабларни кучайтирди

    Спорт | 26 июл, 15:27

    Студияда жиҳозлаш ишлари олиб борилган — Навоийдаги заҳарли тутун ҳақидаги репортаждан кейин жонли эфирлар тўхтаб қолганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 15:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.