Жаҳон мобил конгресси (Mobile World Congress, MWC) ташкилотчиси ҳисобланган GSMА ассоциацияси февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган тадбир бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда МWC сайтида хабар берилди.
Кўргазманинг бекор қилинишига Хитойда тарқалган коронавирус эпидемияси сабаб бўлди. Ташкилотчиларнинг фикрича, коронавирус туфайли юзага келган транспорт тақчиллиги ва бошқа ҳолатлар тадбирни ўтказишга имкон бермайди.
Баёнотда таъкидланишича, айни вақтда Барселона ва Испанияда хавфсиз ва соғлом муҳит ҳукмрон, шу сабабли ҳукумат кўргазмани ўтказиш орқали вазиятни хавф остига қўйишни истамаяпти.
Ташкилотчиларнинг аниқлик киритишича, 2020 йилга мўлжалланган тадбир кейинроқ муддатга сурилмайди, балки бутунлай бекор қилинади. Кейинги кўргазма 2021 йилда ўтказилади.
Умумий ҳисобда шифокорлар 13 февраль тонги ҳолатига кўра, янги турдаги коронавирус сабаб COVID-19 инфекцияси билан касалланган жами 48 206 кишини рўйхатга олган. Ўзбекистонда эса 12 февраль ҳолатига кўра коронавирусга чалинган беморлар йўқлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)