Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, 1976 йилда туғилган фуқаро А.А. ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Аниқланишича, Каттақўрғон шаҳар тиббий чақирув комиссияси шифокори Т.И. фуқаро А.А.дан унинг ўғли А.Т.нинг танишлари орқали муддатли ҳарбий хизматга юбориш масаласини ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, эвазига 600 доллар талаб қилган.
Мазкур аризага асосан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Каттақўрғон шаҳар марказий поликлиникасида ўтказилган тезкор тадбирда 2020 йилги муддатли ҳарбий хизматга чақирувидагиларни тиббий хулоса бериш комиссияси раиси ҳисобланган шифокор Т.И. ўз хизмат хонасида фуқаро А.А.дан 600 доллар миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан Т.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)