«Ювентус» ярим ҳимоячиси Дуглас Коста Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган «Верона»га қарши баҳсда (1:2) жароҳат олди.
Тиббий кўрик хулосаларига кўра, 29 ёшли футболчининг чап сони мушакларида шикастланиш юзага келган. Унинг тикланишига 15—20 кун вақт кетади.
Шу тариқа Коста Италия Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Милан»га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Шунингдек, футболчи «Брешия», СПАЛ (А Серия) ва «Lion»га (Европа Чемпионлар Лигаси) қарши ўйинларда ҳам иштирок этмаслиги мумкин.
Коста туринликлар сафида 2,5 мавсум давомида жами 39 та учрашувни ўтказиб юборди. Жорий мавсум бразилиялик футболчи Италия чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)