Футбол бўйича Италия чемпионати 23-тури доирасида «Милан» жамоаси ҳамшаҳари «Интер»га қарши баҳс олиб бориб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Серия доирасида Милан дербиларида гол урган энг ёши катта футболчи сифатида тарихга кирди. Златан «Интер» дарвозасини ишғол қилган вақти 38 ёш 129 кунлик эди. Қайд этиш жоиз, Ибрагимович гол уришдан ташқари голли узатмага ҳам муаллифлик қилди.
Златан Милан дербиларида гол урган энг ёши катта футболчи сифатида ватандоши Нилс Лидҳолмни ортда қолдирди. Лидҳолм дербида гол урган вақтида 38 ёш 43 кунлик бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)