«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ли Лига 23-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши учрашувда (3:2) иштирок этди.
Бу аргентиналик футболчи учун Испания чемпионатидаги 416-ўйин бўлди. Шу тариқа Месси Испаниядан ташқарида туғилган футболчилар орасида Ла Лигада энг кўп учрашув ўтказган Донатонинг кўрсаткичини янгилади.
«Атлетико» ва «Депортиво»да тўп сурган бразилиялик футболчи 1988—2003 йиллар давомида Примеранинг 415 та ўйинида қатнашганди.
Эслатиб ўтамиз, «Бетис»га қарши ўйинда учта самарали узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)