«Локомотив» ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев фаолиятини Таиланд чемпионатида давом эттиради.
«Темирйўлчилар» матбуот хизматининг маълум қилишича, Мирзаев «Муангтон Юнайтед» билан шартнома имзолаган.
«Муангтон Юнайтед» 2019 йилги мавсумда Таиланд чемпионатини 5-ўринда якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Локомотив»нинг Ислом Тўхтахўжаев («Шенянг Урбан»), Жамшид Искандеров («Сонгнам») ва Остон Ўрунов («Уфа») каби футболчилари легионерга айланганди. Шунингдек, ўтган мавсум жамоага устозлик қилган Самвел Бабаян Хитойнинг «Чанчун Ятай» клубига бош мураббий бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)