Қозоғистон коронавирус сабаб Хитойдан 217 нафар фуқаросини эвакуация қилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Элжан Биртановга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Бугун эрталаб 217 киши Пекиндан Нур-Султонга қайтиб келди», — дейди вазир.
Биртановнинг таъкидлашича, улар карантин бўлмаган ҳудуддан қайтишгани сабаб Қозоғистонда камида уч кун карантинда бўлишади. «Муайян хавфлар мавжуд, улар кўриб чиқилади», — дейди Биртанов.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни ҳам Пекин шаҳри аэропортидан Тошкент шаҳрига чартер рейс билан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келиниб, карантинга жойлаштирилган.
Изоҳ (0)