АҚШда коронавирус билан касалланишнинг 13-ҳолати қайд этилди. «РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, касалланиш ҳолати Калифорния штатининг Сан-Диего округида аниқланган. У Хитойнинг Ухань шаҳридан келган америкалик бўлиб, карантинда сақланаётган бўлган. CDC унинг кимга касаллик юқтирган бўлиши мумкинлигини аниқламоқда.
Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони минг кишидан ошиб кетди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус тарқалиши ҳақида «Умид қиламанки, вазият айрим инсонлар кутаётганидек ёмон бўлмайди. Ўйлашимча, бизда ҳаммаси назорат остида», деб айтган ва эпидемиянинг якуни қандай бўлишини тахмин қилганди.
Изоҳ (0)