«Пахтакор» клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-турида БААнинг «Шабоб ал-Аҳли» жамоасини мағлубиятга учратди (2:1).
Бу орқали «шерлар» Чемпионлар Лигаси финал босқичида уй учрашувларидаги мағлубиятсиз сериясини еттита ўйинга етказди. Сўнгги бор «Пахтакор» ОЧЛ доирасидаги уй ўйинида 2015 йилнинг май ойида БААнинг «Аш-Шабоб» жамоасига мағлуб бўлганди (0:2).
Шундан кейин жамоа 2016 ва 2019 йилда мусобақанинг гуруҳ босқичида қатнашди. «Пахтакор» ушбу йилларда гарчи ўз уйида мағлуб бўлмаса-да кейинги босқичга йўл ола билмаган.
Тошкент клуби «Шабоб ал-Аҳли» билан учрашувга қадар «Персеполис» (1:0), «Ас-Садд» (2:2), «Ал-Аҳли Жидда» (1:0), «Ал-Жазира» (3:0), «Тракторсози» (1:0) ва «Ал-Ҳилол» (2:2) каби жамоалар билан баҳс олиб борган ҳамда уларда мағлуб бўлмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)