Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Ўзбекистонга 10—12 февраль кунлари Ўрта ер денгизи устида шаклланган нам ҳаво массалари кириши кутилмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Республикада об-ҳаво булутли, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, 10 февраль, душанба куни, республиканинг айрим жойларида ва 11—12 февраль кунлари тоғли туманларда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин.

13 февраль, пайшанба куни, фақат Тошкент ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади.

10 ва 12 февралда республикада яна шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши кутилмоқда. 10 февраль куни ҳаво ҳарорати 8—13 даража илиқ, шимолда 0—5 даража илиқ бўлади.

11—13 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда, кечаси ҳарорат 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

14 февраль, жума куни, Ўзбекистон бўйича бироз танаффус билан об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. 15 февраль, шанба куни, Кавказ ҳудудидан кирадиган антициклон таъсири натижасида мамлакатда яна ёмғир ёғиши, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи