Москва метрполитени Хитойда тарқалган коронавирус мавзусидаги турли танлов ва ўйинлар туфайли полицияга мурожаат қилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ерости транспорти хизматининг Twitter’даги саҳифасида хабар берилган.
Метрополитен вакилларининг сўзларига кўра, бу — шунчаки ҳазил эмас, балки чинакам безорилик.
ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги «Подслушано метро Москви» гуруҳида 5 февраль куни пост эълон қилинган ва унинг муаллифи вагон бўйлаб етти нафар хитойликнинг олиб юрилганини қайд этган.
Шу куннинг ўзида Facebook’да Вероника Плеханова исмли фойдаланувчи икки нафар кимёвий ҳимоя либоси кийган одамнинг бир нечта ниқоб таққан осиёликларни метро вагонида олиб юргани акс этган фотосурат ҳамда видеоёзувни юклаган.
Ролик ва фотодан кадрга тушиб қолган одамларнинг бир-бирини таниш ёки танимаслигини англаш мушкул.
https://www.facebook.com/veronika.плекҳанова/видеос/10206852564747988/
Meduza нашри ҳимоя ниқоби таққан 7 нафар йўталаётган хитойликнинг метро вагонида олиб юрилиб, кейинги бекатга олиб ўтилаётгани ҳақидаги фото ёки ушбу вазият акс этган видеони топа олмаган.
3 февралда Aleks Pranks YouTube каналида ҳам Facebook’да эълон қилинган коронавирус ҳақидаги видеони юклаган.
Изоҳ (0)