Миллиардер ва АҚШ президентлигига номзод Майкл Блумберг сайловчилар билан учрашувга ташрифи чоғида ит билан ғаройиб тарзда саломлашди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Қайд этилишича, Майкл Блумберг Вермонт штатининг Берлингтон шаҳрига ташрифи чоғида бир эркак билан қўл бериб саломлашган. Блумберг эркакнинг ёнида турган ит билан ҳам саломлашишга қарор қилган. Бироқ у итнинг панжасини сиқиш ўрнига унинг тумшуғини сиқиб, у билан саломлашган.
Итнинг реакциясига кўра, у бўлиб ўтган воқеани унча тушунмаган ва думини ликиллатишни давом эттирган.
Изоҳ (0)