Канберрадаги Австралия миллий университети антропология доктори Бри Блейкман эрталаб ишга келиб кабинетининг остин-устун бўлиб ётганини пайқади, деб ёзади Meduza.
«Эшикни очганимда шкафга ёпиштирилган суратлар ерда ётарди. Шунингдек китоблар ва қоғозлар ҳам тўзиб ётганди. Хонамга ўғри тушибди, деб ўйладим», — дейди Бри.
Блейкман бу ишни ким қилганини аниқлади. Айбдор кичкина поссум бўлиб чиқди. У Блейкманнинг иш столидаги компьютернинг орқасида ўтирарди.
https://twitter.com/FF_notes/status/1219022639986925568
«Хонамга босқинчи тушибди деб ўйлагандим. Кейин эса компьютер орқасига яшириниб олган миттивойни кўриб қолдим».
Жонивор афтидан, қўрқиб кетганди. Поссумлар асосан тунда фаол бўлади, бу пайтда эса деразадан қуёш нурлари тушиб турарди. У қочишга ҳам уринмади. Аниқланишича, поссум шифт орқали хонага кирган.
Жониворни тутиш бўйича операция икки суткадан кўпроқ вақт давом этди. Блейкман чақирган мутахассислар мевалар ва қафасча олиб келди. Улар жониворнинг қафасга киришини тахмин қилганди.
Бироқ поссум бошқача йўл тутди. Сабзини еб, сув ичиб олганидан сўнг, офисни тарк этди.
Ушбу митти поссум ижтимоий тармоқларда кулгили мемга айланди.
when you've missed the last bus & you're waiting for your mum to collect you pic.twitter.com/NNYGgbzNmc
— 💀 Spikingsart (dormant) (@spikingsart) January 20, 2020
«Сен охирги автобусга кеч қолиб, онанг олиб кетишини кутиб ўтирганингда».
When you’ve run out of toilet paper and call your mum to bring you some. pic.twitter.com/1oalfalnUI
— Owen Williams 🏴 #SMCCymru24 (@OwsWills) January 20, 2020
«Ҳожатхона қоғози тугаб қолиб, онангдан уни олиб келишни сўраганингда».
When you don’t feel like working... but still have to stay in the office for another hour pic.twitter.com/WawJlbsftt
— Mau del Rio al Mar (@MabyKaninchen) January 20, 2020
«Ишлаш ёқмай турган пайтда. Лекин офисда яна бир соат чидаб ўтиришга мажбур бўлганингда».
https://twitter.com/O_Nifesq/status/1219352735054815233
https://twitter.com/optic_chiasm/status/1219164073130065920
Изоҳ (0)