2020—2024 йилларда Ўзбекистон Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, давлат секторида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш мўлжалланган.
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг муваффақиятли ислоҳотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида давлат секторида амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Давлат секторидаги меҳнат ресурслари самарадорлиги ва натижадорлигини оширишни, давлат сектори ходимларининг мутаносиб меҳнатига ҳақ тўлашнинг тенглиги, адолатлилиги ва шаффофлиги ҳисобига уйғун иш жараёнини ўрнатишни назарда тутувчи давлат секторида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича стратегия ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)